AroundMaps Logo
Search
Add Listing

Map

Item Reviews - 5

Anynomous

"

O'zbekiston tarixi Davlat muzeyi

"

25 March 2023

Anynomous

"

Bugun O'zbekiston tarixi Davlat muzeyida tadbir!

"

01 March 2023

Anynomous

"

O'zbekiston tarixi Davlat muzeyi

"

27 February 2023

Anynomous

"

Ассалому алайкум! Ҳурматли каналимиз обуначилари бугундан бошлаб ҳар куни Ўзбекистон тарихи Давлат музейидаги ноёб экспонатлар ҳақида расмли маълумотлар бериб борамиз. Бизни кузатиб боринг ва биз билан тарихга саёҳат қилинг!

"

26 February 2023

Anynomous

"

Ўзбекистон тарихи давлат музейи

Ўзбекистон тарихи давлат музейи Марказий Осиёдаги йирик илмий-маърифий муассасадир (1876 й.) Кўптармоқли илмий даргоҳ бўлган бу музей илмий-тадқиқот институти, моддий ва маънавий маданий ёдгорликларнинг бебаҳо хазинаси, тарихий билимлар тарғиботи маркази ҳисобланади. Музей 1943 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибида фаолият юритади. Музей фондида 300 минг донадан ортиқ ашёлар сақланади. Улар орасида археология бўй...ича бой коллекциялар (70 мингдан ортиқ), нумизматика (80 мингдан ортиқ), этнография (16 мингдан ортиқ), табаррук буюмлар (10 мингдан ортиқ), янги ва энг янги тарих даври ҳужжатлари архиви ва ноёб нашрлар сақланувчи илмий кутубхона бор. Коллекцияларни такомиллаштириш ва илмий тавсиф бериш бўйича музейда мунтазам равишда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади, экспозициялар, илмий ва илмий-оммабоп нашрлар, шу жумладан, монографиялар, илмий каталоглар, альбомлар, йўлкўрсатгич, буклетлар, услубий қўлланмалар ва бошқалар чоп этилади. Музей халқаро кўргазмаларда мунтазам қатнашиб келади. Музейга ўн минглаб инсонлар ташриф буюради, улар учун экскурсиялар, маърузалар ва тадбирлар уюштирилади. Музейнинг жамоатчи фаоллари орасида таниқли сиёсатчилар, олимлар, ёзувчилар, фахрийларни учратиш мумкин.

Музей биноси ХХ асрнинг иккинчи ярмига тааллуқли Тошкентнинг энг кўркам меъморий ёдгорликларидан бўлиб, унда ўзбек меъморчилигининг анъанавий ва замонавий тамойиллари, геометрик шаклларининг мукаммал безаклар билан уйғунлиги ўз аксини топган. Бинони қуришда қўлланган нотўғри куб шакли Шарқ меъморчилигида абадият рамзидир. Бино олд томонининг қуёшдан ҳимояловчи металл панжаралари оқ-пушти мармар билан қопланган.

See more "

25 February 2023

Add Reviews & Rate item

Your rating for this listing :

Help Us to Improve :

Nearby Places :